logo

рус узб eng


Тавсия этамиз

Ўзбекистон эко-хабарлари

Ўзбекстон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги хабар ва тахлиллар

Яндексга қўшиш 

Хозир сайтда битта меҳмон ва рўйхатдан ўтган фодаланувчи йўқ


Хатарли тиббиёт чиқиндиларининг беш таснифи

Тиббиёт чиқиндилари атроф-муҳит ва унинг деярли барча элементлари - сув, ҳаво, тупроқ, озиқ-овқат маҳсулотларининг ифлосланиши сабабли аҳоли орасида нафақат тўғридан – тўғри, балки, билвосита инфекцион ва ноинфекцион касалликларнинг тарқалиши хавфини туғдирувчи омил сифатида қаралади.

Даволовчи-профилактика муассасаларининг чиқиндиларини йиғиш, ташиб кетиш ва зарарсизлантиришнинг хавфсиз усулларини ўрганиш ва тадбиқ этиш чуқур тарихга эга.
Ўтган асрнинг 30-йилларида профессор Р.А. Бабаянц шифохоналарда чиқиндиларнинг тўпланиб қолиш муаммоси билан шуғулланган, "шифохона чиқиндилари" (ўша вақтларда тиббиёт чиқиндилари шундай аталар эди) нинг хавфлилик даражасини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилган. 60-йилларда даволовчи муассасалар чиқиндиларининг юқори эпидемиологик хавф даражаси исботланди, чиқиндиларни ёқишга мўлжалланган илк печлар қурилди. 60-80 йиллар давомида йирик стационарларда чиқиндини ёқишга мўлжалланган газ тозалаш тизимига ўхшаш конструкцияли печлар қурилди.
90-йилларда шаклланган бозор муносабатлари тизимида даволовчи муассасаларни бюджетдан молиялаштириш барча тиббиёт чиқиндиларини жойида зарарсизлантириш муаммосини ҳал қилиш имконини бермаслиги маълум бўлди. Улар чиқиндихоналарга ёки қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларига олиб чиқиб ташланади. Чиқиндиларни зарарсизлантиришдаги муҳим жиҳат уларни ТПМ (тиббий-профилактик муассасалар)да заҳарлилик даражасига кўра ажратиш ҳисобланади. ТПИ чиқиндилари хавфлилик жиҳатидан беш синфга ажратилади. Аввалги уч синф чиқиндилари эпидемиологик жиҳатдан хавфлидир, тўртинчи синф - токсик жиҳатдан хавфли чиқиндилар, бешинчи синф - радиацион жиҳатдан хавфлидир:
А синф (хавфсиз)
Б синф (хавфли).
В синф (ўта хавфли)
Г синф (таркиби жиҳатидан саноат чиқиндиларига якин чиқиндилар).
Д синф (радиоактив чиқиндилар).
Чиқиндиларни таснифлаш уларни синфлар бўйича йиғиш, ташиб кетиш ва утиллаштириш тизимини ишга тушириш имконини берди.
А синф чиқиндилари бир марталик халталарга ёки кўп марталик идишларга йиғилади. Бу синфга кирувчи чиқиндиларни йиғиш тартиби оддий қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш билан бир хил. "Б" ва "В" синфлар бир марталик идишларга тўпланади. Уларни муассаса ташқарисига очиқ тарзда ташиш ман қилинади. "А", "Б", "В" синфли чиқиндилар солинган бир маротабалик идишларга ТПМ коди, сана ва чиқиндиларни йиғишга масъул шахснинг исми шарифи ёзиб қўйилиши шарт. "Г" синф чиқиндилари таркиби жиҳатидан саноат чиқиндиларига яқин. Уларнинг заҳарлилик даражаси саноат чикиндилари таснифига ва мос методик тавсияномалар асосида аниқланган. "Д" синф чиқиндиларини йиғиш, сақлаш ва йўқотиш радиоактив моддалар ва ионлаштирувчи нур тарқатувчи манбалар билан ишлаш талабларига мос равишда амалга оширилади.
Чиқиндиларни йиғиш ва йўқотиш бўйича режа ҳар бир ТПМ учун алоҳида тузилиши шарт. Бир марталик идиш, чиқиндиларни йиғиш учун контейнер, корпус ичидаги чиқиндиларни йиғиш жойи санитар-гигиеник ва эпидемиологик талабларга, шунингдек, инфекция тарқалишининг олдини олиш қоидаларини қаноатлантириши керак. Шу билан бирга, "Б" ва "В" синф чиқиндилари мажбурий термик зарарсизлантиришдан ўтиши шарт. "А" синф чиқиндилари термик зарарсизлантирилиши ёки махсус полигонларга олиб чиқиб кетилиши мумкин.
Чиқиндиларни йўқотиш тизими қуйидагиларни маълумотларни ўз ичига олиши шарт:
чиқиндиларнинг сифати ва таркиби ҳақидаги;
чиқиндиларни йиғиш учун ўрнатилган идишлар жойи ва шакли ҳақида;
ТПМ ҳудудида контейнерларни ўрнатиш майдони ҳақида;
олиб чиқиб кетиш ва чиқиндиларни йўқ қилиш шартлари ҳақида.
Тиббиёт чиқиндилари муаммоси дунё бўйича долзарб ҳисобланади. АҚШда чиқиндихонага ташланган бир марталик шприцлар ва қон қуйиш системаларини ўйнаган болаларнинг ВИЧ инфекция юқтириб олганлиги ҳолати қайд этилган. Ишлатилган шприц игнасини санчиб олганлиги туфайли тиббиёт ҳамшираларининг ОИТС билан касалланганлик ҳолатлари ҳам маълум. Россия дорихоналаридан бирида канализацияга ташланган яроқлилик муддати тугаган дорилар сув билан реакцияга киришиб заҳарли газ ҳосил қилган, бунинг оқибатида дорихона ходими заҳарланиб ҳаётдан кўз юмган. Шунинг учун мазкур муаммога катта масъулият билан ёндашиш керак.

ADD_YOUR_COMMENT

SMILEYS_VERY_HAPPYSMILEYS_SMILESMILEYS_WINKSMILEYS_SADSMILEYS_SURPRISEDSMILEYS_SHOCKEDSMILEYS_CONFUSEDSMILEYS_COOLSMILEYS_LAUGHINGSMILEYS_MADSMILEYS_RAZZSMILEYS_EMBARRASSEDSMILEYS_CRYINGSMILEYS_EVILSMILEYS_TWISTED_EVILSMILEYS_ROLLING_EYESSMILEYS_EXCLAMATIONSMILEYS_QUESTIONSMILEYS_IDEASMILEYS_ARROWSMILEYS_NEUTRALSMILEYS_MR_GREENSMILEYS_GEEKSMILEYS_UBER_GEEK
YOURALIAS:
TITLE:
FULLTEXT:
 
Anti-spam: complete the task

Anti-spam: complete the task

Рўйхатдан ўтиш

Ҳамкорлар


Кўргазмалар

Facebook

Ҳисоблагич


ECOTOP рейтинг экологических сайтов


"Chinor" ENK ноширлик компаниясининг лойиҳаси

econews.uz портали кўмагида