Машхур мақолалар
- Чиқиндидан санъат асари
- Наманган янада обод бўлади
- Чиқиндилар таснифи
- Чиқинди даҳоси
- Углерод толасини қайта ишлаш бўйича дастур
- Хатарли тиббиёт чиқиндиларининг беш таснифи
- «Норникель» чиқиндиларни 4 маротаба қискартиришни режалаштирмокда
- Пластик чиқиндиларни камайтиришнинг 14 оддий усули
- Фойдали меҳнат
- Электрон чиқиндилар сайёрамизни ифлослантирмоқда
Тавсия этамиз
Хозир сайтда 2 та меҳмон ва рўйхатдан ўтган фодаланувчи йўқ
Углерод толасини қайта ишлаш бўйича дастур
Углерод толасининг асосий афзалликларидан бири – бу куч-оғирлик нисбатининг мутаносиблиги, шунингдек, жозибали ташқи кўринишдир, лекин карбон толасини бошқа қурилиш материаллари билан солиштирганда қайта ишлашнинг мураккаблиги унинг камчилиги ҳисобланади. Аммо “Trek Bicycle” компанияси барча углерод толаси чиқиндилари бошқа махсулотларда ишлатиш учун қайта ишланадиган махсус ишлов берувчи қурилмаларга юборилишини кўзда тутувчи дастурни ишга туширди.
Cyclingnews сайти маълумотларига кўра, бу дастур туфайли йилига 24,500 кг материал сақлаб қолинади.
Trek аввалги босқичда Materials Innovation Technologies копанияси ва унинг шўба корхонаси MIT-RCF билан уч ойли синов лойиҳасини бошлади. 2011 йил 21 апрелда компания мазкур дастур келажакда албатта ривожланишини ва фаолият олиб боришини эълон қилди.
Қайта ишлашга танлаб олинган углерод толаси таркибига ромлар ишлаб чиқаришдан қолган булаклар, ишлатилмайдиган зичланган қисмлар ва кафолат муддати бўйича қайтариб берилган ёки синов вақтида шикастланган ромлар киради. Компания хар ойда 1.5 миллион кг дан 2 миллион кг гача углерод толасини қайта ишлашга юборишини таъкидлади.
Қайта ишлаш жараёни барча чиқиндиларни 1 дюйм хажмида квадратчаларга майдалашдан бошланади. Сўнг майдаланган чиқиндилар углерод толалари кислородсиз мухитда қиздирилиб пиролиз дан ўтказилади, шундай қилиб, барча смола ёндириб борилади ва тола ажратилади. Энди бу толаларни янги смола билан бириктириб, «толаларнинг майдаланган бирикмаси» ҳосил қилинади. Қайта ишланган углерод толаси мустахкамлик бўйича қайта ишланмаган толадан заифлиги туфайли, MIT-RFC компанияси майдаланган толаларни мустахкамланган термопластик технологияларда ишлатади.
Мазкур жараён нафақат углерод толасини чиқиндига ташлашнинг олдини олади, балки у жуда ҳам энергия самарадорлгига эга ҳисобланади. «Углерод толаси чикиндиларини қайта ишлаш учун янги соф тола яратишга қараганда 96% кам энергия талаб қилинади», дейди Materials Innovation Technologies компанияси президенти Жим Стайк.
Манба: Cyclingnews
Б .Шварцман
ADD_YOUR_COMMENT
Рўйхатдан ўтиш
Ҳамкорлар
Кўргазмалар
Ҳисоблагич
"Chinor" ENK ноширлик компаниясининг лойиҳаси
econews.uz портали кўмагида



