Машхур мақолалар
- Чиқиндидан санъат асари
- Наманган янада обод бўлади
- Чиқиндилар таснифи
- Чиқинди даҳоси
- Углерод толасини қайта ишлаш бўйича дастур
- Хатарли тиббиёт чиқиндиларининг беш таснифи
- «Норникель» чиқиндиларни 4 маротаба қискартиришни режалаштирмокда
- Пластик чиқиндиларни камайтиришнинг 14 оддий усули
- Фойдали меҳнат
- Электрон чиқиндилар сайёрамизни ифлослантирмоқда
Тавсия этамиз
Хозир сайтда 2 та меҳмон ва рўйхатдан ўтган фодаланувчи йўқ
Чиқиндидан санъат асари
Сайёрамиз экологиясини иложи борича тезроқ қуткариш кераклиги хамма жойга кенг тарқалмоқда. Интерер, кийим ва аксессуарларда «экологик дизайн» янги сўз бўлиб қолди. Яқингача қайта ишланган, эски ва жуда оддий, шу билан бирга артоф мухитга зарарсиз матолардан тайёрланган кийимни хиппилар кияр эди. Лекин хозирда рассомлар бу нарсаларга янги хаёт ато этдилар ва бу нарсалар сайёрамиз тақдирига бефарк бўлмаганлар, оригиналлик ва гўзалликни хуш кўрувчиларга маъкул бўлди.
Масалан, дизайнер Яспер Моррисон шиша тиқинларидан бундай табуретларни ясади. Уларни тайёрлашда ташлаб юборилган шиша идишларининг тиқинларидан фойдаланилди. Бу табурет оригинал ташқи кўринишга эга бўлиши билан бирга у жуда енгил ва кичкина бола хам уни бир хонадан иккинчисига олиб ўта олади.
Европада пластик ва бамбук микроорганизмларидан қилинган бундай косалар сотилади. Уларни дизайнер Том Диксон ўйлаб топган.
Торд Бонтье ва Эмма Воффенден ишлатилган шиша идишлардан интерьер учун шундай чиройли безакларни яратишди, уларнинг бир нечта нусхасини Ню-Йорк замонавий санъат музейи сотиб олди. «Ўз буюмларимизни ясашда кўл остимизда нима бўлса шулардан фойдаланамиз», - дейди Торд.
Гватемалалик дизайнерлар гурухи эски шиша идишлардан нафис шам қўйгич, гулдон, графин, бокаллар сериясини яратди. Уларни ясашда хамма шиша идишлар ишлатилади, шунинг хисобига турли-хил буюмлар хосил бўлади.
Дизайнер Филипп Старк италян мухандислари билан хамкорликда уйга керакли энергиянинг ярмидан кўпроғини етказиб берувчи, шу билан бирга том учун оригинал безак бўлувчи шамол трубиналарини ясаш билан шуғулланади. Трубиналарнинг таг кисми шаффоф пластикдан ясалади, шу туфайли кўринмас бўлиб туюлади. «Экология хақида ғамхўрлик қилиш жазо эмас кувончли бўлиши керак» - деб хисоблайди Филипп.
Бундай санъат асарларининг афзаллиги уларнинг арзонлиги хисобланади.
ADD_YOUR_COMMENT
Рўйхатдан ўтиш
Ҳамкорлар
Кўргазмалар
Ҳисоблагич
"Chinor" ENK ноширлик компаниясининг лойиҳаси
econews.uz портали кўмагида



