Машхур мақолалар
- Чиқиндидан санъат асари
- Наманган янада обод бўлади
- Чиқиндилар таснифи
- Чиқинди даҳоси
- Углерод толасини қайта ишлаш бўйича дастур
- Хатарли тиббиёт чиқиндиларининг беш таснифи
- «Норникель» чиқиндиларни 4 маротаба қискартиришни режалаштирмокда
- Пластик чиқиндиларни камайтиришнинг 14 оддий усули
- Фойдали меҳнат
- Электрон чиқиндилар сайёрамизни ифлослантирмоқда
Тавсия этамиз
Хозир сайтда битта меҳмон ва рўйхатдан ўтган фодаланувчи йўқ
Тошкент вилоятида чиқиндиларни ким назорат қилади?
Жорий йилнинг июн ойидан бошлаб Тошкент вилояти Янгийўл туманининг пилот ҳудудида Ўзбекистон Бизнес-форуми доирасида шахсий оператор иштирокидаги чиқиндиларни бошқаришнинг мутлақо янги тизими амалга тадбиқ этилмоқда. Тошкет вилоятидаги чиқиндиларни ким назорат қилади? Мазкур лойиҳанинг долзарблиги чиқинди муаммоси, маиший чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлашнинг комплекс ечимини топишнинг долзарблиги билан аҳамиятга молик.
Coca-Cola: Лондон-2012 энг экологик Олимпиада бўлади
Coca-Cola компаниясининг британ сайти ҳабар беришича, 2012 йилда Лондонда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинлари якунига етгач, компания барча пластик чиқиндиларни қайта ишлашни ўз зиммасига олади. Бу билан компания Лондон-2012 Олимпиада ўйинларини тарихдаги "энг экологик Олимпиада ўйинлари" бўлишига ҳисса қўшади.
Компания ҳисоб-китобларига кўра, Coca-Cola Олимпиада ўйинларидан сўнг ҳосил бўлган барча истеъмол чиқиндиларининг бешдан бир қисмини олти ҳафта давомида қайта ишлайди ва утиллаштирилган пластик чиқиндиларни 80 млн. янги Coca-Cola бутилкаларини ишлаб чиқаришда ишлатади.
Шотландиядаги қайта ишланган пластикдан ясалган кўприк
Яқинда Уэльсда (Буюк Британия) Vertech компанияси 50 тонна пластик чиқиндиларни қайта ишлади ва улардан юк машиналарини ҳам кўтара оладиган кенглиги 2,7 метр бўлган пиёдалар учун кўприк ясади. Компания Американинг Ратгер ва Британиянинг Кардифф университетлари архитектор ва муҳандислари билан ҳамкорликда ишлади.
Шотландиядаги Твид дарёсини кесиб ўтувчи бу кўприк 100% қайта ишланган материалдан ясалди.
Тошкентда чиқиндиларни бошқариш мавзусида тадқиқот
Инсоннинг ердаги кўп асрлик фаолиятига назар ташлаб, нохуш бир қонуниятни илғаш мумкин – чиқиндиларни нотўғри бошқариш табиий ресурсларнинг ўзгаришига, табиатнинг олдиндан айтиб бўлмайдиган ўзгаришларига сабаб бўлиши бумеранг каби ортга қайтиб келади. Мақолда айтилганидек, саломига яраша алик. Мен мазкур мавзу бўйича ҳодисаларни ёритувчи www.waste сайтида анчадан буён ишлайман. Бугун шу сабабли кичик тадқиқот деб аташ мумкин бўлган ишни амалга оширишга қарор қилдим.
Чиқинди даҳоси
Бу суратга диққат билан қаранг. Турли хил маиший чиқиндилардан бошқа яна нимани кўраяпсиз? Чиқинди ҳар доим бўлган. Бу борада ҳеч ким баҳслашмаса керак, лекин XIX асрдаги саноат революциясигача чиқинди ҳажми етарлича кам бўлган. Ўша вақтда оддий оилада тешилиб қолган оёқ кийим ва синган идиш чиқинди бўлган. Қолган чиқиндиларни ўз ўрнида ишлатишган. Бугун сизни ажойиб инсон Бернард Пра билан таништирмоқчиман. Бу французнинг ишларига аукционларда талаб катта. Бир тарафдан – кўришга эътиборли ҳеч нарса йўқ. Бу шунчаки пластик идишлар, чипслар қадоғи, шиша идишлар ва латталардан иборат чиқинди уюми. Лекин нарироққа бориб томоша қилинг.
Европа комиссияси Европани пластик халталардан ҳалос қилмоқчи
Европа комиссияси ҳаридорларга дўконларда текинга бериладиган ёки бир неча евроцентлар эвазига сотиладиган пластик халталардан ҳалос қилмоқчи, деб хабар беради ЕК хизмати. Чоршанба куни Евро Иттифоқининг ижро ҳокимияти пластик ҳалталардан фойдаланишни қисқартириш бўйича европаликларнинг кенг оммасидан таклифлар олиш мақсадида улар учун интернет орқали маслаҳатлашув йўлга қўйилганлигини маълум қилди.
«Биз барча ечимларни, шу жумладан европа миқёсида пластик ҳалталарни ишлатишни тақиқлашни ҳам кўриб чиқамиз», - деди атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича еврокомиссар Янеш Поточник.
Страница 1 из 2
« БошиОлдингиси12НавбатдагиСўнгги »"Chinor" ENK ноширлик компаниясининг лойиҳаси
econews.uz портали кўмагида



