Машхур мақолалар
- Чиқиндидан санъат асари
- Наманган янада обод бўлади
- Чиқиндилар таснифи
- Чиқинди даҳоси
- Углерод толасини қайта ишлаш бўйича дастур
- Хатарли тиббиёт чиқиндиларининг беш таснифи
- «Норникель» чиқиндиларни 4 маротаба қискартиришни режалаштирмокда
- Пластик чиқиндиларни камайтиришнинг 14 оддий усули
- Фойдали меҳнат
- Электрон чиқиндилар сайёрамизни ифлослантирмоқда
Тавсия этамиз
Хозир сайтда битта меҳмон ва рўйхатдан ўтган фодаланувчи йўқ
Шотландиядаги қайта ишланган пластикдан ясалган кўприк
Яқинда Уэльсда (Буюк Британия) Vertech компанияси 50 тонна пластик чиқиндиларни қайта ишлади ва улардан юк машиналарини ҳам кўтара оладиган кенглиги 2,7 метр бўлган пиёдалар учун кўприк ясади. Компания Американинг Ратгер ва Британиянинг Кардифф университетлари архитектор ва муҳандислари билан ҳамкорликда ишлади.
Шотландиядаги Твид дарёсини кесиб ўтувчи бу кўприк 100% қайта ишланган материалдан ясалди.
Заҳарли чиқиндилар экспортига глобал чеклов
2011 йил 21 октябрда 170 дан ортиқ мамлакатлар қабул қилинган хавфли чиқиндилар экспортини, шунингдек, ривожланаётган мамлакатларда электрон чиқиндилар экспортини глобал чеклашни тезлаштиришга рози бўлдилар. Бу қарор 17 -21 октябрь кунлари Картахенада бўлиб ўтган хавфли чиқиндиларни трансчегаравий ташиб ўтиш ва уларни йўқ қилишни назорат қилиш Базел ўнинчи конвенциясида қабул қилинди.
Тадқиқот экологик саводхонликни оширади
Швейцариянинг Лозанна шаҳрида 2011 йил 14 сентябрь куни эълон қилинган тадқиқотлар хулосасига кўра, дунё бўйича истеъмолчилар атроф-муҳит ҳимоясида ўз фаоллигини кўрсатмоқда. Истеъмолчиларни кўпроқ чиқиндиларни қайта ишлаш қизиқтирмоқда, дўконлардаги маҳсулотларни танлашда кўпроқ экологик тавсифномага эътибор қаратилмоқда, – дейилади Тетра Пак “Environmental Research 2011” янги тадқиқотларининг натижаларида.
Бир «зарбада» икки муаммо
17 июн, 2011 йил Петербургда халкаро иктисодий форум бўлиб ўтди ва унда дунё илмий хамжамиятини чиқиндиларни утилизация қилишга муносабатини тубдан узгартириб юборган ходиса содир бўлди. Энергетика сохасида Нобель мукофотига тенглаштириладиган мукофот 2003 йилдан буён тақдим этилади. Мукофот 1 миллион АҚШ долларимикдорида. Тўққиз йил давомида дунё олимлари – энергетика сохасидаги революцион ечимлар муаллифлари луреат бўлдилар.
"Chinor" ENK ноширлик компаниясининг лойиҳаси
econews.uz портали кўмагида



