Машхур мақолалар
- Чиқиндидан санъат асари
- Наманган янада обод бўлади
- Чиқиндилар таснифи
- Чиқинди даҳоси
- Углерод толасини қайта ишлаш бўйича дастур
- Хатарли тиббиёт чиқиндиларининг беш таснифи
- «Норникель» чиқиндиларни 4 маротаба қискартиришни режалаштирмокда
- Пластик чиқиндиларни камайтиришнинг 14 оддий усули
- Фойдали меҳнат
- Электрон чиқиндилар сайёрамизни ифлослантирмоқда
Тавсия этамиз
Хозир сайтда битта меҳмон ва рўйхатдан ўтган фодаланувчи йўқ
Чиқинди даҳоси
Бу суратга диққат билан қаранг. Турли хил маиший чиқиндилардан бошқа яна нимани кўраяпсиз? Чиқинди ҳар доим бўлган. Бу борада ҳеч ким баҳслашмаса керак, лекин XIX асрдаги саноат революциясигача чиқинди ҳажми етарлича кам бўлган. Ўша вақтда оддий оилада тешилиб қолган оёқ кийим ва синган идиш чиқинди бўлган. Қолган чиқиндиларни ўз ўрнида ишлатишган. Бугун сизни ажойиб инсон Бернард Пра билан таништирмоқчиман. Бу французнинг ишларига аукционларда талаб катта. Бир тарафдан – кўришга эътиборли ҳеч нарса йўқ. Бу шунчаки пластик идишлар, чипслар қадоғи, шиша идишлар ва латталардан иборат чиқинди уюми. Лекин нарироққа бориб томоша қилинг.
Нима бу? Бернард Пра (Bernard Pras) Франция қироли Луи XIV, Сальвадор Дали, Альберт Энштейн, Мерлин Монро, Че Гевара, Мао, Брюс Ли каби машҳур шахсларнинг портретларини “чизади”. У ҳар бир сурат учун нарсаларнинг алоҳида тўпламини танлаб олади, бу нарсалар шахс феъл-атворини тасвирлашда ёки бизга маълум бўлган у ёки бу шахс машҳурлигининг сабабини очиб беришга ёрдам беради. Бернард Пра портрет инсталляцияларини студияда яратади, сўнг манзарани тўғри бурчак остида ва тўғри масофадан туриб суратга олади, бу эса бизга машҳур инсонларнинг ғайриоддий портретларини томоша қилиш имконини беради. Шунчаки томоша қилинг ва завқланинг.





ADD_YOUR_COMMENT
Рўйхатдан ўтиш
Ҳамкорлар
Кўргазмалар
Ҳисоблагич
"Chinor" ENK ноширлик компаниясининг лойиҳаси
econews.uz портали кўмагида



