Машхур мақолалар
- Чиқиндидан санъат асари
- Наманган янада обод бўлади
- Чиқиндилар таснифи
- Чиқинди даҳоси
- Углерод толасини қайта ишлаш бўйича дастур
- Хатарли тиббиёт чиқиндиларининг беш таснифи
- «Норникель» чиқиндиларни 4 маротаба қискартиришни режалаштирмокда
- Пластик чиқиндиларни камайтиришнинг 14 оддий усули
- Фойдали меҳнат
- Электрон чиқиндилар сайёрамизни ифлослантирмоқда
Тавсия этамиз
Хозир сайтда битта меҳмон ва рўйхатдан ўтган фодаланувчи йўқ
Океандаги чиқинди озуқага айланади
Калифорния университетининг (University of California) экологлари синтетик кийимни ҳар ювганда пайдо бўлувчи микроскопик зарралар океанга тушганда озуқа занжирига қўшилиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқдалар. Тадқиқотларга кўра, синтетик кийим ювилганда ундан 1900 тагача майда толалар ажралиб чиқади. Аввал ўтказилган тадқиқотлар ҳайвонлар хажми 1 мм дан кичик бўлган заррачаларни еб юбориши ва озуқа занжирига қўшилиб кетишини кўрсатган эди.
"Аввалроқ ўтказган тадқиқотларимиз атроф-муҳитдаги пластикнинг 80% шу пластикнинг кичик зарралари эканлигини кўрсатди", - дейди Калифорния университетидан ҳаммуаллиф эколог Марк Браун (Mark Browne). Доктор Брауннинг сўзларига кўра, пластикнинг майда заррачалари олимлар хавотирига сабаб бўлмоқда, чунки тадқиқот натижаларидан бундай бўлакчалар озуқа занжирига қўшилиб кетиши маълум бўлди. "Пластик ҳайвон ошқозонига тушгандан сўнг қон айланиш тизимига тушади ва хужайраларда тўпланишда давом этади", - деди Марк Браун.
Синтетик толалар дунё океанларида қанчалик кенг тарқалганлигини аниқлаш учун олимлар бутун дунё бўйича 18 та пляж сувидан намуна олишди (Буюк Британия, Ҳиндистон, Сингапур шулар жумласидан). Тадқиқотлар натижасида барча намуналар таркибида пластик зарралари топилди. "Пластикнинг кўп қисми толалар бўлиб чиқди", - деди доктор Браун. Маълумотлар шунингдек, йирик шаҳар марказлари яқинида пластик билан тўйинганлик даражачи юқори эканлигини кўрсатди.
Пластик толасининг асосий манбаи канализация бўлиши муминлигини текшириш учун олимлар жамоаси Австралия маҳаллий ҳокимият органлари билан иш олиб боришди. Доктор Брауннинг сўзларига кўра, канализацияда худди шундай мутаносиблик аниқланган. Марк Браун ва унинг Плимут университетидаги (University of Plymoth) ҳамкасби кир ювгандан сўнг кир ювиш машинасида қолган сувдаги толалар сонини аниқлаш учун бир қатор тадқиқотлар ўтказишди. "Биз айрим полиэстердан тайёрланган кийимларни ювгандан сўнг сувда 1900 атрофида майда заррачалар топилганлигидан ажабландик", - дейишди олимлар. Кўриниб турибдики, бундай толалар тўпланиш хусусиятига эга ва океанда топилган пластик толалар ювиш натижасида ҳосил бўлган.
Тинч океанида Буюк тинчокеани чиқинди доғи (Great Pacific Garbage Patch) номи билан машҳур бўлган йирик чиқинди уюми ороли сузиб юрибди. Калифорния штати қирғоқ комиссияси (California Coastal Commission) ҳабарига кўра, оролнинг хажми Техас штатининг майдонидан икки марта катта. Оролнинг 80% пластикдан иборат.
Манба: Вокруг Света
ADD_YOUR_COMMENT
Рўйхатдан ўтиш
Ҳамкорлар
Кўргазмалар
Ҳисоблагич
"Chinor" ENK ноширлик компаниясининг лойиҳаси
econews.uz портали кўмагида



