Машхур мақолалар
- Чиқиндидан санъат асари
- Наманган янада обод бўлади
- Чиқиндилар таснифи
- Чиқинди даҳоси
- Углерод толасини қайта ишлаш бўйича дастур
- Хатарли тиббиёт чиқиндиларининг беш таснифи
- «Норникель» чиқиндиларни 4 маротаба қискартиришни режалаштирмокда
- Пластик чиқиндиларни камайтиришнинг 14 оддий усули
- Фойдали меҳнат
- Электрон чиқиндилар сайёрамизни ифлослантирмоқда
Тавсия этамиз
Хозир сайтда битта меҳмон ва рўйхатдан ўтган фодаланувчи йўқ
Минскда чиқиндиларни қайта ишловчи янги станция ишга туширилади
Минскда 2012 йилда чиқиндиларни қайта ишловчи янги станция ишга туширилади. Станция биринчи ярим йилликда "Северный" полигонида ўз ишини бошлайди. Янги станция йилига 80 минг тонна чиқиндини қайта ишлайди, дейди Минск табиий ресурслар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш шаҳар қўмитаси раиси Александр Боровиков.
Унинг сўзларига кўра, "Ремондис-Минск" немис-белорус ташкилоти ва шаҳар уй-жой коммунал хизматининг олдига чиқинди йиғишни янада самарали қилиш, шунингдек қўшимча контейнерлар ўрнатиш вазифаси қўйилган, деб хабар беради БелАТ.
Минскда ажратилган чиқиндиларни тўплаш учун 14 минг дан зиёд контейнерлар ўрнатилган. Бироқ, ажратилган чиқиндиларни йиғиш ва иккиламчи хом-ашёни қайта ишлаш пойтахтда биринчи навбатда ҳал этилиши керак бўлган муаммолар қаторида турибди.
2012 йилда Минскда чиқиндиларни қайта ишловчи янги станциядан ташқари йилига 50 минг тонна чиқиндини қайта ишловчи биринчи комплексни ишга тушириш режалаштирилган. Бундан ташқари, "Ремондис-Минск"да ишлаб чиқариш қуввати 30 минг тонна бўлган линия ишга туширилиши керак.
Умуман олганда, Александр Боровиковнинг фикрига кўра, бу йил биринчи навбатда коммунал чиқиндиларидан олинувчи иккиламчи метариал ресурслари хажми ошиши жиҳатидан кескин ўзгаришлар йили бўлади.
Минскда маиший чиқиндиларни саралайдиган станциялар банд. Улар чиқиндиларнинг фақатгина 12% ни қайта ишлайди. Қолган 2,28 млн тонна чиқинди махсус полигонларга кўмиб юборилади. Бунда, уй-жой коммунал хизмати вазирлиги маълумотларига кўра чиқинди хажми йилига камида 20% ортиб боради.
Мамлакатда ҳаммаси бўлиб 88 та чиқиндини қайта ишлаш станциялари фаолият олиб боради. Бироқ, уларнинг кўпи ажратилган чиқиндилар технологияси бўйича ишлайди. Афсуски, кўпинча аралаш чиқинди контейнерларида пластик ва шиша чиқиндининг ярмини ташкил этади.
Манба: Unipack.Ru
ADD_YOUR_COMMENT
Рўйхатдан ўтиш
Ҳамкорлар
Кўргазмалар
Ҳисоблагич
"Chinor" ENK ноширлик компаниясининг лойиҳаси
econews.uz портали кўмагида



