logo

рус узб eng


Тавсия этамиз

Ўзбекистон эко-хабарлари

Ўзбекстон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги хабар ва тахлиллар

Яндексга қўшиш 

Хозир сайтда битта меҳмон ва рўйхатдан ўтган фодаланувчи йўқ


Наманган янада обод бўлади

Наманганнинг янада обод бўлишини аҳолига вазифа қилиб қўйган вилоят ҳокими Тўлқин Дадабоев гуллар шаҳрини гўзал пойтахтлар сирасига қўшиш ниятидамиз, дея таъкидлади. Вилоят ва республика ОАВ лари журналистлари учун ўтказилган матбуот-анжуманда у вилоят бошқармаси ишига янгиликлар киритишни таклиф этди. Шулардан бири Наманганда “яшил патрул”ни ташкил этишдир. Шаҳарда чиқинди муаммоси долзарлиги туфайли кўнгиллилар сифатида мактаб ўқувчиларини жалб этишга қарор қилинди. Тўлқин Тўланович айтганидек, маиший чиқиндиларни “реструктуралаш” патрулнинг вазифасига киради.

 

“Новости Узбекистана” газетасининг ёзишича, Наманганда маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ муаммолар махсус транспортнинг етишмовчилиги туфайлидир. Шаҳар ҳокимининг сўзларига кўра, мавжуд 26 та машина чиқинди йиғиш учун кам, кунига бешта қўшимча машинага буюртма беришга тўғри келади.

 

Яна бир янгилик: бошқармада матбуот хизматини йўлга қўйиш таклифи бўлди. Шаҳар ҳокими шаҳар муаммолари ҳақидаги фикрларни билиш истагини билдирди. “Биз анчадан бери сизлар билан шаҳар ишлари ҳақида гаплашмоқчи эдик”, - дея Тўлқин Дадабоев журналистларга мурожаат этди. У матбуот вакилларини кенг муҳокамага таклиф этди. Журналистлар ўртасида масалан, транспорт коммуникация ҳолатига эътирозлар билдирилди. Газета саҳифаларида шаҳар коммунал хизматларининг ва ишонч телефон рақамларини чоп этиш таклифи киритилди.

Умуман, шаҳар бошқармасининг максимал даражада ошкоралик ва жамоат билан кенг ҳамкорлик қилишга интилиш аниқ билдирилди, деб таъкидлайди таҳририят.

Манба: olam.uz

ADD_YOUR_COMMENT

SMILEYS_VERY_HAPPYSMILEYS_SMILESMILEYS_WINKSMILEYS_SADSMILEYS_SURPRISEDSMILEYS_SHOCKEDSMILEYS_CONFUSEDSMILEYS_COOLSMILEYS_LAUGHINGSMILEYS_MADSMILEYS_RAZZSMILEYS_EMBARRASSEDSMILEYS_CRYINGSMILEYS_EVILSMILEYS_TWISTED_EVILSMILEYS_ROLLING_EYESSMILEYS_EXCLAMATIONSMILEYS_QUESTIONSMILEYS_IDEASMILEYS_ARROWSMILEYS_NEUTRALSMILEYS_MR_GREENSMILEYS_GEEKSMILEYS_UBER_GEEK
YOURALIAS:
TITLE:
FULLTEXT:
 
Anti-spam: complete the task

Anti-spam: complete the task

Рўйхатдан ўтиш

Ҳамкорлар


Кўргазмалар

Facebook

Ҳисоблагич


ECOTOP рейтинг экологических сайтов


"Chinor" ENK ноширлик компаниясининг лойиҳаси

econews.uz портали кўмагида