Машхур мақолалар
- Чиқиндидан санъат асари
- Наманган янада обод бўлади
- Чиқиндилар таснифи
- Чиқинди даҳоси
- Углерод толасини қайта ишлаш бўйича дастур
- Хатарли тиббиёт чиқиндиларининг беш таснифи
- «Норникель» чиқиндиларни 4 маротаба қискартиришни режалаштирмокда
- Пластик чиқиндиларни камайтиришнинг 14 оддий усули
- Фойдали меҳнат
- Электрон чиқиндилар сайёрамизни ифлослантирмоқда
Тавсия этамиз
Хозир сайтда битта меҳмон ва рўйхатдан ўтган фодаланувчи йўқ
Чиқиндилар таснифи
Чиқиндилар ёки маиший, қурилиш ва ишлаб чиқариш ахлатларининг таърифи турлича талқинланади, лекин маъноси ўша-ўша ва ҳаммага тушунарли, чунки ахлат – бу ҳар биримиз ҳар куни бир неча маротаба дуч келадиган нарсадир. Энди эса ҳосил бўлувчи чиқиндиларнинг мураккаб ва турли хил таснифларига ойдинлик киритиш вақти келди.
Чиқиндиларнинг шакли бўйича, аникроғи тури ва кимёвий таркибига кўра умумқабул қилинган бир нечта градациялар мавжуд.
1. Биринчи ва энг кўп тарқалгани экологларнинг тизими ҳисобланади. Бошқача айтганда, чиқиндиларни хавфлилик синфларига ажратувчи экологик система. У бешта синфни ўз ичига олади: 1 синфга кирувчи ўта зарарли чиқиндилардан 5 синфга кирувчи деярли зарарсиз чиқиндилар. Одатда, 4 ва 5 синфга кирувчи қаттиқ маиший чиқиндилар махсус полигонларга кўмиш йўли билан утилизация қилинади. Уларга органик ва инерт чиқиндилар киради, ишлатиб бўлинган офис техникаси, абрзив чанг, ғилдирак балони ва шу кабилар мураккаброқ утилизацияни талаб қилади. Бироқ, бунда чиқиндиларнинг деярли барча турлари ҳавфли ҳисобланади.
2. Таснифнинг навбатдаги тури касалхона ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларида қабул қилинган тизимдир. Барча тиббиёт чиқиндилари рус алфавитининг биринчи А, Б, В, Г ва Д харфлари билан белгиланувчи хавфлиликнинг бешта даражасига бўлинади. А синф хавфли бўлмаган чиқиндилар (оддий қааттиқ маиший чиқиндилар)ни ўз ичига олади; Б синф – таркибида биологик материал мавжуд бўлган хавфли чиқиндилар; Б синфга таркибида хавфли инфекция қўзғатувчилар мавжуд бўлган ўта хавфли ЛПУ «чиқиндилар» киради; Г синфга маиший чиқиндиларга яқин бўлган чиқиндилар киради; Д синф - радиоактив чиқиндилар.
3. ЙХХДИ қўллайдиган юкларнинг хавфлилик даражасини аниқловчи тасниф. Ундаги асосий жиҳат ёнғин ва портлаш, мумкин бўлган халокатли тўқнашувлар оқибатида инсон саломатлигига ва хаётига хавф туғдиришидир. Уларнинг кўпчилигида ёнғин хавфи мавжуд. Юкларнинг хавфлилик даражасини янада аниқроқ билиш учун тегишли ҳужжатлар («Хавфли юклар» ГОСТи) билан танишиб чиқиш зарур.
ADD_YOUR_COMMENT
Рўйхатдан ўтиш
Ҳамкорлар
Кўргазмалар
Ҳисоблагич
"Chinor" ENK ноширлик компаниясининг лойиҳаси
econews.uz портали кўмагида



